Линклар

logo-print

Афғонистонда тинч аҳоли нобуд бўлди


Афғонистонда халқаро коалиция таркибига кирувчи германиялик ҳарбий хизматчилар маҳаллий аҳоли вакилларидан икки нафаини отиб ўлдирган. Яна икки нафар одам улар отган ўқдан яраланган.

Ушбу мудҳиш воқеа Афғонистон шимолида рўй берди. Германия ҳарбий вакилларининг билдиришларича, немис аскарлари уларнинг огоҳлантирувчига қарамай катта тезликда келаётган юк машинасига қарата ўт очишган.

Машина германиялик аскарлар осмонга қараб ўқ узганларида ҳам тўхтамаган. Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар кучлар қўмондонлиги германиялик аскарлар лозим қоидаларга кўра иш тутишганини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG