Линклар

logo-print

АҚШда ойга парвознинг 40 йиллиги нишонланмоқда


Қўшма Штатлар одамзоднинг ойга илк парвоз қилганининг 40 йиллигини нишонламоқда.

1969 йил, 20 июл куни америкалик астронавт Нил Армстронг ойга оёқ қўйган биринчи одам бўлди.

40 йил аввал ойга парвоз қилган "Аполлон-11" космик кемаси экипажи аъзоларини бугун АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда қабул қилиши кутиляпти.

Шунингдек, Флоридадаги космодромда, Ҳюстондаги космик парвозларни бошқариш марказида, Вашингтондаги авиация ва космонавтика музейида ҳам ҳам тантаналар бўлади.
XS
SM
MD
LG