Линклар

Туркияда чекиш таъқиқланди


Туркияда бар, ресторан ва кафеларда чекиш бутунлай тақиқланди.

Тартибни бузганлар жаримага тортилиши мумкин. Ўтган йили Туркия ҳукумати ёпиқ жамаот жойларида чекишни тақиқлаган эди.

Эндиликда мамлакатда тамаки тутунидан холи ҳудудлар яна ҳам кенгайди. Аммо, кўплаб бар ва ресторан эгалари чекишни тақиқловчи қонунга қарши чиқишган.

Улар чекувчиларнинг ресторанга келмай қўйиши ва буни оқибатида бизнесга зиён етишидан хавфсирашмоқда.

Ҳозирда Туркияда 20 миллион чекувчи қайд этилган, аммо ўтказилган сўров Туркияда кўпчилик чекишга қарши таъқиқ тарафдори эканини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG