Линклар

Эронда сиёсий бўҳрон давом этаётир


Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи Ғарб давлатларини яна бир бор Эрон ички ишларига аралашишда айблади.

Мамлакат расмийларига қилган мурожаатида Эрон олий руҳонийси Ғарб давлатларининг Эрон ички ишларига аралашиш айбловларини инкор этишини "ҳурматсизлик", дея таърифлади.

Бундан бир оз аввал Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий мамлакатда юзага чиққан сиёсий бўҳронни ҳал этиш учун амалдаги ҳукуматнинг қанчалик қонунийлиги борасида умумхалқ референдуми ўтказишга чақирди.

12 июн куни ўтказилган президентлик сайловида Эроннинг амалдаги президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб топилди.

Бироқ мухолифатчилар сайлов натижаларининг сохталаштирилганини таъкидлаб¸ пойтахт Теҳронда норозилик намойишлари уюштирди. Мухолифат етакчилари мазкур сайлов натижаларини тан олишдан ҳамон бош тортиб келмоқда.

Теҳрондан олинган яна бир хабарга кўра¸ Эрон вице-президенти Исфандиёр Раҳим Машаий истеъфога чиқаётганига оид матбуотда пайдо бўлган хабарларни кескин рад қилган.
XS
SM
MD
LG