Линклар

Мумбай ҳужумчиси айбни бўйнига олди


Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида террор ҳужумлари уюштирган жангарилар орасида тирик қолган ягона шахс Муҳаммад Ажмал Касаб бугунги маҳкама жараёни чоғида ўз айбига иқрор бўлди.

Ажмал Касаб шу кунгача ўзига қўйилаётган жами 86та айбловни инкор қилиб келаётган эди.

2008 йилнинг ноябр ойида Мумбай шаҳридаги темир йўл вокзали, яҳудийлар маркази ва меҳмонхоналарда содир этилган ҳужумлар оқибатида 160дан зиёд фуқаро нобуд бўлган, салкам 300 киши тан жароҳати олган эди.

Ҳиндистон томони ушбу ҳужумларда Покистонда фаолияти таъқиқланган Лашкари Тоййиба гуруҳини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG