Линклар

logo-print

Афғонистон: портлашлар давом этаётир


Афғонистон жануб-ғарбида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 11 киши нобуд бўлди, икки фуқаро жароҳатланди.

Маҳаллий расмийлардан бирининг айтишича, мазкур воқеа якшанба куни Фараҳ вилоятига яқин ҳудудда рўй берган.

Афғонистон ҳукумати август ойига белгиланган президентлик сайловига тараддуд кўраётган бир пайтда мамлакат бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами бир оз ортди.

Айни пайтда мамлакатдаги халқаро кучлар сайлов арафасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG