Линклар

АҚШ аскари толибон қўлида қолмоқда


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги 30 июн куни Афғонистондаги ҳарбий базадан бедарак йўқолган аскар жангарилар томонидан гаровга олинганини тасдиқлади.

Мазкур баёнотдан бир оз аввал толибон ҳаракати гаровга олинган америкалик аскар мурожаатини интернет тармоғига жойлаштирган эди.

28 минутлик видеомурожаатда 23 яшар Боув Бергдахл исмли аскар саросимага тушгани ва ватанига эсон-омон етиб боришдан умидини узганини баён қилган.

Айни пайтда¸ Пентагон америкалик аскарнинг ўғирланишига оид тафсилотларни ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG