Линклар

logo-print

Россия: чўчқа гриппи юқтирганлар ортмоқда


Россияда H1N1 вирусига чалиниш билан боғлиқ тўққизта янги ҳолат расман қайд этилди.

Россия Бош санитар врачи Геннадий Онишенконинг айтишича, биргина Москванинг ўзида тўрт фуқарода чўчқа гриппи аломатлари аниқланган. Вирусни юқтирган шахсларнинг Россияга АҚШ, Испания ва Болгариядан келгани маълум бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Мексикадан тарқала бошлаган ўта хавфли H1N1 вируси шу кунгача жаҳоннинг 74 давлатида қайд этилган.

Бундан бир неча ой аввал чўчқа вируси тарқала бошлагандан бери жаҳонда қарийб 94500 киши H1N1 вирусини юқтирди ва улардан 429 нафари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG