Линклар

logo-print

Клинтон Ҳиндистонга сафар қилмоқда


Ҳиндистонга сафар қилган Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Деҳлида мамлакат Бош вазири Манмоҳан Синкҳ билан учрашди.

Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Ҳиллари Клинтон Ҳиндистон расмийлари билан учрашувда қурол савдосига оид янги шартнома имзолашни режалаган. Маълум бўлишича, янги шартнома замонавий қуролларни Ҳиндистонга сотиш учун АҚШга йўл очиб беради.

Куннинг биринчи ярмида Деҳли универститетида талабалар олдида маъруза қилган Ҳиллари Клинтон АҚШ терроризм ва экстремизмга қарши глобал миқёсда олиб борилаётган курашга кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди.

- Терроризм ва экстремизмга қарши кураш олдимизда турган биринчи вазифадир. Мен бу масалани ўзимнинг шахсий вазифам, деб биламан. Хабарингиз бор 2001 йилдан бошлаб 8 йил мобайнида мен Нью Йорк сенатори бўлганман. 11 сентябр воқеаларида мен ўша ерда эдим, деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG