Линклар

logo-print

Одам оëғи ойга қўнганига 40 йил тўлди


НАСА инсоннинг ойга қжйган илк қадамлари акс этган видеотасвирни куни-кеча илк бор намойиш қилди.

НАСА инсоннинг ойга қжйган илк қадамлари акс этган видеотасвирни куни-кеча илк бор намойиш қилди.

1969 йилнинг 20 июл куни америкалик космонавт Нил Армстронг ойга оёқ қўйган биринчи одам бўлди. Душанба куни инсоният ана шу муҳим санани ëдга олди.

Бундан 40 йил муқаддам, 1969 йилнинг 20 июл куни миллионлаб киши ўз нигоҳини телевизор экранларига қадаган эди.

Ўшанда намойиш қилинган оқ-қора рангли тасвирда “Аполлон-11” космик кемасининг командири Нил Армстронг ойга биринчи бўлиб оёқ қўйган эди. Нил Армстронг биринчи айтган сўзлари ҳам ой сатҳига босилган биринчи қадам намойиш қилинган тасвир каби машҳур бўлиб кетди.

- Бу бир одам учун кичик қадам бўлиши мумкин, бироқ бу инсониятнинг келажак томон улкан сакрашидир, деган эди АҚШ космонавти.

Ой сатҳини кукунга ўхшатган Нил Армстронг дастлаб кўрган манзарасини бениҳоя гўзал, деб тасвирлаган эди:

- У ўзгача мафтункор эди. Унинг манзараси АҚШ даги саҳроларга ҳам ўхшаб кетади. Бироқ бу ерда манзара бошқача ва ниҳоятда ёқимли, деган эди Армстронг.

20 июл куни Армстронг билан бирга америкалик яна бир космонавт Бузз Алдрин ҳам ойга илк қадам қўйган эди.

Космонавтлар ой сатҳини суратга тушириб, ойдаги тупроқ ва тош намуналарини олгач, у ерда АҚШ байроғини ўрнатиб, Колумбия космик кемасига қайтишган.

Армстронг ва Алдрин ойда жами 21 соат бўлишган. 24 июл куни эса космонавтлар ерга қайтганлар.

Армстронг ва Алдриндан ташқари АҚШнинг яна 10 нафар космонавти ойга парвоз қилган. Сўнгги космонавт Еуген Серман 1972 йилнинг декабр ойида “Аполлон-17” космик кемасида ой сатҳидан кўтарилган.

1969 йилда ойга амалга оширилган дастлабки парвоз АҚШ учун улкан ютуқ бўлган. Чунки ўша даврда Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги "коинот пойгаси" авж олиб, Москва 1961 йилдаёқ илк космонавт Юрий Гагаринни фазога олиб чиққан эди.

Бироқ “Аполлон 11” космик кемасининг парвози олимлар ўйлагандек силлиқ кечмаган. Кема парвоз давомида белгиланган траекториядан чиқиб кетган, парвоз давомида ундаги ёнилғи ҳам тугаб, компьютер тизимида муаммо пайдо бўлган. АҚШнинг ўша даврдаги президенти Ричард Никсон фазо кемаси дуч келган муаммоларни инобатга олиб, Армстронг ва унинг ҳамкасбларининг ортга қайта олмаган тақдирда сўзлайдиган нутқини тайёр қилиб қўйган эди.

“Аполлон” фазо дастурини амалга оширишда қурбонлар ҳам бўлган. 1967 йилда “Аполлон 1” фазо кемаси учиш арафаси ўтказилган синов чоғида ёниб кетган. Оқибатда кемада бўлган уч нафар космонавт нобуд бўлган.

Айни пайтда АҚШнинг НАСА фазо агентлиги 1969 йилги воқеага бағишлаб байрам тадбирларини ўтказишни режалаган. Тантанали маросимлар, шунингдек, Флоридадаги космодромда, Ҳюстондаги космик парвозларни бошқариш марказида, Вашингтондаги авиация ва космонавтика музейида ҳам ўтказилади.

40 йил аввал ойга парвоз қилган "Аполлон-11" космик кемаси экипажи аъзоларини бугун АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда қабул қилади.
XS
SM
MD
LG