Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:36

Эронда ички зиддият чуқурлашмоқда


Таҳлилчилар¸ жорий Эрон режимида халқ норозилигини бостириш учун қудратли воситалар борлигини қайд этмоқдалар.
Таҳлилчилар¸ жорий Эрон режимида халқ норозилигини бостириш учун қудратли воситалар борлигини қайд этмоқдалар.

Эрон бўйича етакчи мутахассислар¸ Эронда вужудга келган жорий бўҳроннинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига жиддий таъсир ўтказиши мумкинлиги борасида баҳс этмоқдалар.

Нью Йоркда жойлашган Ташқи алоқалар кенгашидаги муҳокамаларда қатнашган Флорида университетининг Ҳукумат ва халқаро муносабатлар департаменти раиси, эроншунос профессор Муҳсин Миланий сўнгги воқеалар Исломий режим ичида пайдо бўлган зиддиятлардан даракдир, дея таъкидлади.

- Эронда гувоҳи бўлганимиз воқеалар Исломий жумҳуриятнинг ўзига ўзи эълон қилган урушидан бошқа нарса эмас. Чунки бу воқеалар Исломий режимга оид иккита турлича қараш ўртасидаги зиддиятдир, деди таҳличли.

Ташқи алоқалар кенгашдаги муҳокамаларда профессор Миланий билан биргаликда Брукингс институтининг Яқин Шарқ сиёсати бўйича таҳлилчиси Сюзан Мэлоуни ҳам¸ сайловдан кейинги бўҳрон Эроннинг ташқи ва ички сиёсатига яқин келажакда қандай таъсир ўтказиши мумкин¸ деган савол атрофида фикр юритди.

Профессор Миланийга кўра, 12 июндаги президент сайловидан кейин рўй берган воқеалар қатор омиллар, жумладан ҳокимият элитаси ичидаги бўлиниш, нуфузли сиёсий кучлар ва шахслар орасидаги жиддий келишмовчиликлар ва жамоатчиликнинг норозилиги билан шартлангандир.

Брукингс институти шарҳловчиси Сьюзан Мэлоуни¸ ҳозирча Эрон элитаси ичидаги радикал қарашлардаги кучларнинг ихтиёрида бўлган репрессия воситалари собиқ шоҳ режимида бўлган воситалардан кучлироқдир, дея таъкидлади.

Айни пайтда, Маҳмуд Аҳмадийнажод тарафдорлари билан унинг қайта президент этиб сайланганини шубҳа остига қўяётган собиқ Бош вазир ва ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавий тарафдорларининг муросага эришиши амримаҳолдир, дея қўшимча қилди таҳлилчи Мэлоуни.

У шунингдек, Мусавийни қўллаб-қувватлаган собиқ президент Ҳошимий Рафсанжонийнинг мавжуд вазиятдаги ўрни муҳим эканига ҳам тўхталиб ўтди.

- Албатта, Рафсанжоний каби шахслар Эрондаги тузумнинг бир қисми бўлиб қолаверади. Лекин сайловлардан кейин у каби режимга қарши чиққанларнинг Аҳмадийнажод билан қайта сулҳ тузиб, унинг ҳукумати билан ҳамкорлик қила олишлари қийин бўлади, деди Брукингс институти таҳлилчиси.

Профессор Миланий собиқ шоҳ режими билан жорий режимнинг репрессияларни амалга ошириш имкониятлари ўртасида жиддий фарқлар борлигини қайд этди. Аҳмадийнажод, деди эроншунос профессор, сайловчиларнинг 35-45 фоиз овозини олди ва бу унга шоҳ режимида бўлмаган легитимликни беради.

- Исломий жумҳуриятнинг репрессияларни амалга ошириш воситалари шоҳникидан кўра анча салмоқлироқдир. Шоҳ ихтиёрида фақатгина САВАК махфий хизмати бўлган. Ҳозирги режим ихтиёрида эса Басиж, Инқилоб посбонлари ва махфий хизмат каби воситалар бор. Бу тузилмалар режим учун репрессия ўтказишнинг кенг имкониятларини яратиб беради ва менимча, ҳозирча репрессия машинасининг тўла ишга солинганини кўрганимиз йўқ. Энг муҳими улар репрессия машинасини тўла ишга солишдан қайтмаслигидадир, деди профессор Миланий.

Сайловдан кейинги воқеалар ҳақида олинган хабарлар ва Youtube интернет сайтида жойлаштирилган видоетасвирлардан Басиж ва Инқилоб посбонлари ҳозирча норозиларни тинчгина тарқалиб кетишга ундашга ҳаракат қилганини кўриш мумкин, деди Ташқи алоқалар кенгашидаги муҳокама қатнашчилари.

Лекин айни пайтда, агар норозиликлар давом этиб, ҳокимият ўзи учун таҳдид камаймаганини сезса, норозиларга нисбатан оммавий репрессиялар қўлланиши ва шу пайтгача гувоҳи бўлганимиз зўравонликлардан ҳам аянчлироқ воқеалар рўй бериши мумкин, дея хулоса қилди мутахассислар.
XS
SM
MD
LG