Линклар

Журналист ўлдирилган туман милицияси мутасаддилари ишдан олинди


Қирғизистонда журналист Алмаз Ташиев Новқат туманида милиция калтагидан ҳалок бўлиши ортидан ушбу туман милиция бўлимининг бир қанча ходимлари лавозимларидан четлатилган. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик тарқатган матбуот баённомасида билдирилишича, Новқат тумани Ички ишлар бўлими раҳбари ва унинг икки муовини ишдан олинган.

Қирғизистоннинг Новқат туманида калтакланиб, оғир аҳволда касалхонага етказилган мустақил журналист Алмаз Ташиев 12 июл куни ҳаётдан кўз юмган эди.

Марҳум журналистнинг яқинлари унинг милиция ходимлари томонидан асоссиз равишда калтакланганини айтмоқдалар.

Сўнгги пайтларда “Ағим” республика газетасида фаолият юритаётган Алмаз Ташиев ой бошида ўзи туғилиб ўсган Новқат туманига борганди.
XS
SM
MD
LG