Линклар

logo-print

Байден украин лидерлари билан учрашади


Украина ва Грузия бўйлаб тўрт кунлик сафарини бошлаган АҚШ вице президенти Жозеф Байден бугун Киевда украин раҳбарияти билан учрашади.

Жумладан, Украина президенти Виктор Юшченко билан музокараларда жаноб Байден Украинада хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, энергетика соҳасида расмий Киевнинг НАТО билан ҳамкорлиги масаласини муҳокама этади.

АҚШ вице-президенти Байден Киевда Украина бош вазири Юлия Тимошенко, Украина парламенти раиси Владимир Литвинов ҳамда мухолифат вакиллари билан ҳам учрашади.

Чоршанба куни Жозеф Байден Грузияга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG