Линклар

logo-print

Россиялик тартиб посбонлари янги ваколатга эга бўлдилар


Бугундан бошлаб Россияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига фуқароларнинг почта жўнатмаларини очиб текшириш ҳуқуқини берувчи қонун кучга киради.

Қонунга кўра, почта ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига мувофиқ жўнатмалар ва уларнинг адресатлари ҳақида маълумот бериб туришади.

Россиялик ҳуқуқ фаоллари ушбу тартиб мамлакат конституцияси, ёзишма сири ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига зид экани айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG