Линклар

Перунинг собиқ президенти порахўрликда айбланди


Перудаги маҳкама ушбу давлат собиқ раҳбари Алберто Фухиморини порахўрликда айбдор деб топди ва етти йилга озодликдан маҳрум этди.

Судда қайд этилишича, Фухимори президентлик чоғида 15 миллион долларни давлат бюджетидан ноқонуний ўзлаштириб, қўли остидаги разведка бошқармаси бошлиғига берган.

Маҳкама жараёнида собиқ президент ўзининг бундай ҳаракатини “қонунга хилоф” деб ҳисобламаслигини айтган.

Алберто Фухимори Перуни 1990-2000 йиллар оралиғида бошқарган. Аввалроқ у инсон ҳуқуқларини поймол этганлик айби билан 25 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG