Линклар

logo-print

ЕХҲТ вакили Ўзбекистонга келолмади


ЕХҲТнинг Демократия ва инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Янеш Ленарчичнинг Ўзбекистонга сафари "техник сабаблар"га кўра қолдирилган.

Жаноб Ленарчич бугун Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов ва бошқа ўзбек расмийлари ҳамда фуқаровий жамият вакиллари билан учрашиши режаланган эди.

Аммо ЕХҲТ вакилининг учқич кечиккани сабаб Тошкентга вақтида етиб кела олмагани айтилмоқда.

Ҳозирда Ленарчич Қирғизистон пойтахти Бишкекка - президентлик сайловларини кузатиш учун йўл олган.
XS
SM
MD
LG