Линклар

Толиблар ҳукумат биноларига ҳужум қилди


Гувоҳлар ва расмийларга кўра, бир гуруҳ худкуш Афғонистоннинг Пактия вилояти Гардез шаҳридаги ҳукумат биноларига киришга уринган.

Ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда камида тўрт одам, жумладан, икки худкуш ўлган.

Покистон чегараси яқинидаги Жалолобод шаҳрида ҳам жангарилар билан тўқнашув юз берди.

Расмийларга кўра, Афғонистон ва хориж қўшинлари база сифатида фойдаланадиган шаҳар аэропортига икки худкуш киришга уринган пайтда улар отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG