Линклар

Хитой ва Россия ҳарбий машқлар ўтказмоқчи


Хитой ва Россия террорчилик ва айирмачиликка қарши кенг кўламли қўшма ҳарбий машқлар бошлайди.

Хитойнинг Халқ озодлик армиясига қарашли газетанинг билдиришича, “Тинчлик Миссияси-2009” деб номланган беш кунлик машқларда турли русумдаги жанговар учқичлар ва десант кучлари қатнашади.

Хитой шимолидаги Жилин вилоятидан бошқариладиган қўшма ҳарбий машқларда икки томондан 1300 тадан ҳарбий қатнашади.

197 одам нобуд бўлган Шинжон уйғур автоном вилоятида 5 июл куни бошланган қонли воқеалар учун Хитой ҳукумати “айирмачи кучлар”ни айблаган.
XS
SM
MD
LG