Линклар

Гуантанамо бўйича ҳисобот кечикади


АҚШ расмийлари сешанба куни эълон қилиниши кутилган мазкур ҳисоботнинг камида олти ойга кечиктирилишини билдирди.

Ундан олдин Гуантанамодаги тутқунларни сўроқ қилиш қоидалари юзасидан ҳозирланиши керак бўлган ҳисобот ҳам икки ойга кечиктирилган эди.

АҚШ президенти Барак Обама террорчиликка алоқадорликда гумон қилинган шахслар сақланаётган Гуантанамо қамоқхонасини келаси йил бошига қадар ёпиш ҳақида кўрсатма берган.

Обама маъмурияти расмийлари АҚШ президентининг бу кўрсатмаси ўз вақтида бажарилишини қайд этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG