Линклар

Ироқ бош вазири Вашингтонга кетди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий АҚШга жўнаб кетди.

Барак Обама АҚШ президенти этиб сайланганидан бери бу ал-Маликийнинг Ироқ Бош вазири сифатида Вашингтонга биринчи ташрифидир.

Ироқ бош вазири АҚШга ташрифини БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашувдан бошлайди.

Ал-Маликий ва у бошчилик қилаётган бир неча вазирдан иборат Ироқ делегацияси 22 июл куни АҚШ президенти Барак Обама билан музокара ўтказади.
XS
SM
MD
LG