Линклар

Байденнинг Украина ва Грузия сафари бошланди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Украина ва Грузияга уч кунлик сафарини Киевдан бошлади.

Жозеф Байден Киевга ташрифининг биринчи кунида Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашди.

Сўзлашув чоғида Байден АҚШнинг Россия билан алоқалари яхшиланиши Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечиш эвазига бўлмаслигини айтди.

АҚШ вице-президенти кечки пайт Украина бош вазири Юлия Тимошенко, “Ҳудудлар” партияси етакчиси Виктор Янукович ҳамда собиқ парламент раиси ва мухолифат раҳбари Арсений Ятсенюк билан учрашади.
XS
SM
MD
LG