Линклар

logo-print

Гуантанамо ўзбеклари Ирландияга келадиган кўринади


Гуантанамо тутқунлари ўз ноаëн тақдирларининг аëнлашувини кутиб¸ кун ўтказмоқда.

Гуантанамо тутқунлари ўз ноаëн тақдирларининг аëнлашувини кутиб¸ кун ўтказмоқда.

Гуантанамо ҳарбий қамоқхонасининг ëпилишини асословчи ҳисоботлар кечикканига қарамай¸ Ирландия ҳукуматининг бу ердаги икки ўзбек тутқунини қабул қилиш режаси жонланганга ўхшади.

АҚШ президенти сўровига кўра¸ махсус экспертлар гуруҳи Гуантанамодаги тутқунлик вазиятига оид ҳисобот ҳозирлаб¸ уни сешанба куни Обамага топшириши лозим эди. Аммо гуруҳ бу ишни яна олти ойсиз уддалай олмаслигини билдирди.

Айни пайтда¸ Гуантанамодаги сўроқ усулларини ўрганиб¸ унга оид ҳисобот ҳозирлаши кутилаëтган иккинчи гуруҳ ҳам бу топшириқ ижроси учун яна камида икки ой сўради.

Бу хабар тарқалиши муносабати билан мухбирлар учун махсус брифинг ўтказган Оқ уй расмийларининг айтишича¸ мазкур кечикишни Гуантанамони ëпиш жараëнини пайсалга солиш уриниши дея талқин қилиш нотўғри бўлади.

Барак Обама президент сифатида қўл қўйган икл буйруқлардан бирига кўра¸ Кубанинг Гуантанамо оролидаги ҳарбий қамоқхона 2010 йил январига қадар ëпилиши ва унда сақланаëтган 229 тутқун тақдири шунга қадар ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этилиши лозим.

Бу жараëндаги муҳим қадам бўлиши кутилаëтган иккала ҳисоботнинг кечикиши¸ Обама буйруғини бажаришнинг нақадар мураккаблигидан огоҳлантирув бўлди.

Гуантанамонинг ëпилишини мураккаблаштираëтган жиҳатлардан бири¸ тутқунлар ишининг ҳуқуқий жиҳатдан қай тарзда¸ ким томонидан ҳал қилиниши бўлса¸ яна бири озодликка чиқариладиган тутқунларни қаерга жўнатишдир.

Ҳозирча биринчи масалада бир қатор таклифлар бор ва улардан бири таҳликали тутқунларни янги ташкил қилинадиган ҳарбий комиссиялар томонидан суд қилишдир.

АҚШ ва халқаро хавфсизликка таҳлика солмайди¸ деб топилган тутқунларни АҚШ фуқаролик жиноий судларида маҳкамага тортиш¸ йиллардан бери террорчиликка алоқаси исбот-далилини топмаганларни эса¸ озод қилиш ҳақдаги таклифлар эса¸ аллақачон ижро этила бошланди.

Ҳозирча 229 тутқундан 50 дан кўпроғини озодликка чиқариш ва уларни хориж ҳудудларига жўнатиш борасида қарор қабул қилинди. Аммо бу тутқунлардан кўпининг ўз ватанига қайта олмаслиги¸ айни пайтда учинчи давлатларнинг Гуантанамодан озод этилганларни қабул қилишга кўп ҳам ошиқмаëтгани боис¸ улар ҳамон ҳарбий қамоқхонада қолмоқда.

АҚШ ҳарбий терговчилари томонидан террорчиликка алоқаси йўқ¸ дея озод этилганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Бу тутқунлардан иккитасини олиш истагини билдирган Ирландия ҳукумати жорий ҳафта ўз расмий делегациясини Гуантанамога жўнатишга қарор қилди.

Ирландия Адлия вазирлиги расмийлари айни кунларда Гуантанамога йўл олдилар¸ дейди ўзбек тутқунларини қабул қилиш ғоясини қўллаб келаëтган Халқаро Амнистия ташкилотининг Ирландия бўлими вакили Жастин Морен.

- Балки улар ҳозир Гуантанамога жўнаб кетган ëки аллақачон базага етиб борган ҳам бўлишлари мумкин. Ҳукумат¸ асосан Адлия вазирларининг юқори даражали расмийларидан иборат бу делегация¸ Ташқи ишлар вазирлигининг бизга билдиришича¸
Гуантанамода бевосита иккала ўзбек тутқунининг ўзи билан учрашади¸ дейди Халқаро Амнистия вакили.

Жастин Моренга кўра¸ бу сафар Ирландия ҳукуматининг ўзбекистонлик икки тутқунга бошпана бериш қарорига тўсиқ бўлмайди ва бу тутқунлар муайян жараëнлардан сўнг¸ Ирландия тупроғига қадам қўйишга муваффақ бўладилар.

- Ирландия ҳукумати икки ўзбек тутқунига бошпана бериш истагини очиқ намоëн қилган эса-да¸ айни пайтда¸ АҚШ разведкасининг бу тутқунларга оид маълумотлари билан бевосита танишади. АҚШ бу иккала ўзбекни террорчиликка алоқаси йўқ¸ деб озод қилгани билан¸ Ирландия ҳукумати бунга бевосита ўзи ишонч ҳосил қилишни истайди ва уларни ҳам тушунса бўлади.

Делегация айни пайтда¸ тутқунларни Ирландияга олиб келишнинг амалий жиҳатлари билан танишади¸ хусусан уларнинг саломатлиги¸ уларга Гуантанамода қийноқ-қўлланилган қўлланилмагани¸ тутқунларга бу борада тиббий-руҳий ëрдам ташкил этиш зарурати бор-йўқлигини ҳам ўрганади.

Аммо бу сафар хулосаси ўзбекистонлик тутқунларни қабул қилиш ниятига соя солмайди ва биз ҳукуматимизнинг бу ҳаракатидан ғоят мамнунмиз¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Халқаро Амнистия расмийси Жастин Морен.

АҚШ ҳукумати Гуантанамодаги тутуқунлар вазияти ва қамоқхонадаги сўроқ усулларига оид ҳисоботларнинг кечикканига қарамай¸ базани январ ойига қадар ëпиш қарори ўзгармаганини айтмоқда.

Халқаро Амнистия ташкилоти Гуантаманонинг¸ Обама ваъда қилгани каби январга қадар ëпилиши ва январга қадар икки ўзбекистонлик бегуноҳ тутқуннинг Ирландия тупроғидан бехатар бошпана топишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG