Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:43

АҚШ ўз таянчини намойиш қилади


Украинадаги сиëсий кучлар¸ хусусан президентликка даъвогар Бош вазир Тимошенко хоним ҳам¸ АҚШ қўлловига муҳтождир.
Украинадаги сиëсий кучлар¸ хусусан президентликка даъвогар Бош вазир Тимошенко хоним ҳам¸ АҚШ қўлловига муҳтождир.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ўзаро муносабатларни янада яқинлаштириш мақсади билан Украина ва Грузияга уч кунлик сафарини Киевдан бошлади.

АҚШ вице президенти Жозеф Байден Киевга ташрифининг биринчи кунида Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашди.
Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Жозеф Байден ташрифдан кўзланган мақсадга тўхталди.

- Жаноб президент. Мен Киевга, бошқалар нотўғри тушунмаслиги учун шуни аниқ айтмоқчиман, Қўшма Штатлар Украинанинг кучли, демократик ва гуллаб-яшнаган давлат бўлишини хоҳлашини билдириш учун келдим, деди АҚШ вице-президенти.

Украина НАТО га аъзо бўлиш ва Ғарб давлатларига интеграциялашув йўлида саъй-ҳаракат қилиб келмоқда. Матбуот анжуманида президент Юшченко Украина ўз хавфсизлигини Ғарбга яқинлашув орқали таъминлаш қарорида қатъий эканини яна бир бор таъкидлади:

- Миллий хавфсизлик қонунимизда қайд этилганидек, Евро-Атлантика тизимлари Украина миллий хавфсизлигини таъминлашнинг энг мақбул йўлидир, деди Украина президенти Виктор Юшченко.

Вице-президент АҚШ Украина суверенлигини ва ўз йўлини ўзи танлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиши ва бу борада Киевни қўллаб-қувватлашда давом этажагини таъкидлади:

- Қўшма Штатлар Украинанинг суверенлиги, мустақиллиги ва эркинлигини ҳамда қайси иттифоққа қўшилиш ҳақида ўзи қарор қабул қилиши ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди, деди АҚШ вице президенти.

Ўз навбатида Виктор Юшченко АҚШ Украинанинг НАТО га қўшилиши ва Ғарбга интеграциялашувини қўллаб келаётгани учун АҚШ вице-президентига миннатдорлик билдирди.

- Евро-Атлантика блокига қўшилишда бизни доим қўллаб-қувватлаб келаётгани учун мен Қўшма Штатларга миннатдорлик билдираман, деди Украина президенти.

Украина қатор муаммоларга дуч келаётганига қарамай, Жозеф Байден Киевга хушхабар олиб келди. У АҚШ-Россия муносабатларини яхшилаш Украинанинг НАТО га қўшилиши ва Ғарб билан интеграциялашуви йўлидаги ҳаракатини қўллашдан воз кечиш эвазига бўлмаслигини айтди.

- Жаноб президент, биз Россия билан муносабатимизни қайта кўриб чиқмоқчимиз. Мен сиз ва барча Украина халқини ишонтириб айтаманки, бу жараëн Украина зарарига бўлмайди. Аксинча, мен бу Украина учун фойдали бўлишига ишонаман, деди АҚШ вице- президенти Жозеф Байден.

Грузия ҳам Украина каби бир неча йилдан бери НАТОга аъзо бўлиш учун саъй-ҳаракат қилиб келмоқда.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг 22 – 23 июл кунлари Грузияга ташрифи чоғида ҳам Украинадаги каб баёнотлар бериши кутилмоқда.

Москва расмийлари Украина ва Грузиянинг НАТО га қўшилиш истиқболига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG