Линклар

Байденнинг Грузия сафари бошланди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Украина сафарини якунлаб, Грузияга сафар қилмоқда.

Жаноб Байден бугун Тбилисида Грузия раҳбари Михаил Саакашвили билан учрашади.

Куннинг иккинчи ярмида эса Грузия парламентида чиқиш қилади, шунингдек, мамлакат мухолифати вакиллари билан учрашади.

Грузияга жўнашдан олдин Жозеф Байден Киевда Украина раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Сўзлашувлар давомида АҚШ вице-президенти Вашингтон Украинанинг евроатлантика тузилмаларига интеграциялашувини қўллаб-қувватлашини айтди.
XS
SM
MD
LG