Линклар

Теҳронда намойишлар давом этмоқда


Эрондан келаётган хабарларга кўра, бугун Теҳронда полиция ва ислоҳотлар тарафдори бўлган намойишчилар ўртасида яна тўқнашув рўй берган.

Эрон Миллий жабҳаси фаолларидан бири Ҳамид Ризонинг Фардо радиосига билдиришича, сайлов натижаларига норозилик билдириб чиққан намойишчилардан камида 20 нафарини полиция ҳибсга олган.

12 июн куни ўтказилган президентлик сайловида Эроннинг амалдаги президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб топилган эди.

Бироқ мухолифатчилар сайлов натижаларининг сохталаштирилганини таъкидлаб¸ пойтахт Теҳронда норозилик намойишлари уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG