Линклар

Арманлар Афғонистонга қўшин юбормоқчи


Арманистон йил охирига қадар Афғонистонга ўз ҳарбийларини юбориши мумкин. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазири Сейран Оганян маълум қилди.

Жаноб Оганяннинг таъкидича, расмий Ереван ҳозирда Германия вакиллари билан Арманистон ҳарбийларнинг Афғонистондаги амалиётлардаги иштироки масаласини муҳокама этмоқда.

Арманистоннинг Афғонистонга қанча қўшин жўнатиши айтилмаяпти.

Сейран Оганяннинг айтишича, 80-йилларда Афғонистонда Совет армияси таркибида хизмат қилган кўпчилик арман ҳарбийлари яна у ерга бориб, хизмат ўташга хоҳиш билдирганлар.
XS
SM
MD
LG