Линклар

Схеффер шифохонага ётқизилди


НАТО бош котиби Яап де Хооп Схеффер кеча Брюсселда касалхонага ётқизилди.

Шимолий Атлантика ҳарбий уюшмаси раҳбари Схеффер ўзини ёмон ҳис қилган ва артерия деворларининг торайиши ташхиси билан у зудликда жарроҳлик столига ётқизилган.

Шифокорлар унинг тўлиқ тузалиб кетгунига қадар касалхонада қолишини айтишмоқда.

Яап де Хооп Схеффернинг НАТО Бош котиби сифатидаги ваколатлари шу ой охирида тугайди.

Унинг ўрнини Дания собиқ Бош вазири Андрес Фог Расмуссен эгаллайди.
XS
SM
MD
LG