Линклар

Сколари Бунёдкор ўйинидан қониқмоқда


Бразилиялик таниқли футбол мураббийси Луиз Филипп Сколари Ўзбекистоннинг Бунёдкор жамоасига мураббийлик қила бошлаганидан 20 кун ўтиб, жамоа ўйинларидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.

Донғи кетган "Челси" клубининг собиқ тренери Сколари 1 июлдан бошлаб "Бунёдкор"га мураббийлик қилмоқда ва ўшандан бери клуб ўтказган учала ўйинда ҳам ғалаба қозонди.

Бразилиялик тренер "Бунёдкор" клуби билан 18 ойга шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG