Линклар

logo-print

Халқаро амнистия Саудияни танқид қилди


Халқаро амнистия ташкилоти Саудия Арабистонини терроризмга қарши кураш баҳонасида мамлакатда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузаëтганликда айблади.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилотга кўра, 2001 йил 11 сентябр куни АҚШда содир этилган ҳуружлардан сўнг Саудия Арабистони ҳукумати терроризмда алоқадорликда айблаб, ҳеч қандай маҳкама жараёнисиз мамлакат бўйлаб 1000 дан зиёд фуқарони ҳибсга олган.

Халқаро амнистия ташкилотининг айтишича, қўлга олинган шахслар орасида ҳукумат танқидчилари ҳам бўлган.

Бундан ташқари Халқаро амнистия ташкилоти инсон ҳуқуқларини поймол этиб келаётган Саудия ҳукуматига босим ўтказа олмаётгани учун жаҳон ҳамжамиятини ҳам кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG