Линклар

logo-print

Хитой ва Россия ҳарбий машқлар ўтказмоқда


Хитой ва Россия террорчилик ва айирмачиликка қарши кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказмоқда.

“Тинчлик миссияси-2009” деб номланган беш кунлик машқлар Хитой шимол-шарқидаги Таонань ҳарбий полигонида ўтказилмоқда. Унда пиёда қўшинларидан ташқари жанговар учқичлар ва десант кучлари қатнашмоқда.

Мазкур машқлардан бир ҳафта муқаддам Хитойнинг Шинжон Уйғур муҳтор ўлкасида маҳаллий уйғурлар ва этник ханлар ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Расмий маълумотларга кўра, Урумчидаги тартибсизлик оқибатида 200га яқин фуқаро нобуд бўлган.

Айни пайтда Россия хавфсизлик кучлари Шимолий Кавказ, жумладан, Чеченистон, Доғистон ва Ингушетия республикаларида қуролланган ноқонуний гуруҳларга қарши амалиётлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG