Линклар

Байден: АҚШ Украинани қувватлайди


Украина сафарини ниҳоясига етказган АҚШ вице-президенти Жозеф Байден расмий Вашингтон “озод, демократик ва тараққий” этган Украинани қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Бундан ташқари Байден АҚШнинг Россия билан алоқаларни қайта йўлга қўйиши Вашингтон-Киев муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслигини алоҳида таъкидлади:

- Россия билан муносабарларни қайта бошлар эканмиз, мустақил Украина билан ҳам ҳамкорлигимизга содиқ қолишимизни тасдиқлайман. “Таъсир доираси” деган тушунча ёки бошқа давлатларнинг мустақил бир давлатнинг ким билан алоқа қилиш- қилмаслигини таъқиқлашини биз тан олмаймиз, деди Жозеф Байден.

Киевда қилган маърузада АҚШ вице-президенти, шунингдек, Украина ҳукуматини демократик ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда хорижий сармояларни мамлакатга жалб қилиш учун имкониятлар яратишга ундади.

Украина сафарини тугатган Жозеф Байден Грузия пойтахти Тблисига йўл олди.


XS
SM
MD
LG