Линклар

logo-print

АҚШ Эронни яна огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон¸ агар Эрон ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаса, расмий Вашингтон минтақадаги ҳамкорларининг мудофаа тизимларини такомиллаштиришга тайёр эканини маълум қилди.

АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда.

Расмий Теҳрон эса ўз дастурининг тинчлик мақсадларга йўналтирилгани таъкидлаб, БМТ ва Ғарб давлатларининг ядровий дастурини тўхтатиш ҳақдаги чақириқларини инкор қилиб келмоқда.

Таиландда гапирган Ҳиллари Клинтон¸ АҚШ ядровий дастур масаласида Эрон билан сўзлашувларни қайта бошлаш учун эшикларни очиқ қолдираётгани, бироқ Вашингтон таклифи чексиз давом этмаслигини хусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG