Линклар

Ҳолбрук Покистон етакчилари билан учрашмоқда


АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Исломободда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашди.

Исломобод етакчилари АҚШ ҳарбийларининг қўшни Афғонистонда олиб бораётган амалиётлари Покистондаги вазиятни издан чиқариши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.

АҚШ расмийсининг бугун Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва Покистон армияси қўмондонлари билан ҳам сўзлашувлар олиб боришни режалаган.

Ҳолбрукнинг Исломобод сафари арафасида New York Times нашри Покистон ташвишлари хусусида мақола чоп этди. Унда ëзилишича, Исломобод АҚШ қўшинларининг Афғонистонда олиб бораётган амалиётлари толибон жангариларининг қўшни Покистонга қочиб ўтишга мажбурлаши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG