Линклар

Покистон армияси толибларга талофот етказди


Покистон расмийлари Сват водийсида пиёда қўшинлар ва ҳарбий учқичлар ёрдамида олиб борилган амалиётлар чоғида ўттиздан зиёд жангари ўлдирилганини маълум қилдилар.

Покистон хавфсизлик кучлари икки ойдан буён қўшни Афғонистонга яқин ҳудудларда толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказиб келмоқда.

Ҳарбийларнинг билдиришича, минтақадаги амалиётлар давомида жами 1800 нафар жангари ва хавфсизлик кучларининг 166 ходими нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG