Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Ҳаëтдан нолиш ўзбекчиликка ëт эмиш


Мустақил социологга кўра¸ ўзбекларда ўз турмуш тарзини бошқа миллатлар билан таққослаш имкони камлиги ҳам¸ уларни ўз турмушидан рози бўлишига асос бўлиши мумкин.
Мустақил социологга кўра¸ ўзбекларда ўз турмуш тарзини бошқа миллатлар билан таққослаш имкони камлиги ҳам¸ уларни ўз турмушидан рози бўлишига асос бўлиши мумкин.

“Ўзбекистон аҳолисининг 49 фоизи ўз юртидаги иқтисодий аҳволни ижобий баҳолайди ва ўз турмуш даражасидан мамнун. Россияда эса бу тоифа¸ бор-йўқ 7 фоизни ташкил этади ”.

Россияда жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази — ВЦИОМ Ўзбекистонда ўтказган ижтимоий сўров натижасида шундай хулосага келган.

Марказ собиқ СССР ҳудудидаги 14 та давлатда тадқиқот ўтказди ва мутахассислар фикрича, Ўзбекистон бўйича аниқланган рақамлар МДҲ ва ҳатто, Марказий Осиё республикасининг бошқа республикаларидан ҳам фарқ қилади.

Мисол учун, аҳолисининг кўпчилик қисми турмуш даражасидан тўлиқ қониқиш ҳис қилган мамлакат ҳам Ўзбекистон. Бу давлатда аҳолининг 42 фоизи ўз ҳаётидан мутлақ қониқиш билдирган. Қозоғистонда эса бу кўрсаткич 21 фоиз, Қирғизистонда 17 фоиз.

Бундан ташқари, аҳолисининг кўпчилиги мамлакатдаги иқтисодий аҳволни ижобий баҳолаган давлатлар рўйхати тепасига ҳам Ўзбекистон қўйилган. Зотан¸ сўров хулосасига кўра¸ Ўзбекистонда 49 фоиз, Тожикистонда 23 фоиз, Қозоғистонда 19 фоиз, Қирғизистонда эса 12 фоиз аҳоли мамлакатдаги иқтисодий аҳволни ижобий баҳолаган.

Собиқ МДҲ давлатлари орасида иқтисоди қудратли давлат саналган Россияда эса аҳолининг 7 фоизи иқтисодий аҳволни яхши деб баҳолаган. Россияликларнинг 46 фоизи мамлакат иқтисоди аҳволини ўртача, 43 фоизи эса ёмон, деб баҳолаган.

Бу тадқиқот натижалари билан танишиб чиқиш асносида пайдо бўлган саволалрнинг айримларига айни тадқиқлотни жамоатчиликка тақдим қилган ташкилот вакили Олга Каменчук жавоб берди.

Озодлик: Олга, марказингиз аниқлаган рақамлар, тўғрисини айтсак, расмий Тошкент тақдим қиладиган рақамларга жуда яқин. Ўзбекистондаги тадқиқотларни қандай олиб бордингиз?

Олга Каменчук: Тўғриси, Ўзбекистон бўйича аниқланган рақамлар бизни ҳам бироз ҳайратга солди. Бунинг сабабларига, албатта, қайтамиз.

Тадқиқотларнинг ўтказилишига келсак, бунда бизга Ўзбекистондаги мустақил “Эксперт фикри” жамоатчилик фикрини ўрганиш ташкилоти ҳамкорлик қилди. Сўровда ёши 18 ёшдан катта бўлган ва республиканинг барча вилоятларидан репрезентатив услубда танланган жами 1000 дан ортиқ респондент иштирок этган. Яъни, респодентлар ёши, жинси, маълумоти ва машғулотига кўра танланган. Энг муҳими, сўров мутлақо мустақил тадқиқотчилар томонидан ўтказилган ва алоҳида таъкидлаш жоиз, бу сўров ўтказилган ҳудудлардаги иқтисодий аҳволни эмас¸ аҳолининг кайфиятини намойиш қилувчи сўров.

Озодлик: Хўп, шуни инобатга олган тақдирда ҳам Ўзбекистонда аҳолининг 89 фоизи ўз турмуш даражасидан рози, деган рақамга ишониш жуда қийин. Айниқса, миллионлаб меҳнат муҳожирлари сиз яшаб турган Россияда юрган бир пайтда. Бундай натижани қандай изоҳлайсиз?

Олга Каменчук: Ўзбекистондаги ҳамкасбларимизнинг бизга тушунтиришича, “Яшаётган ҳаёт тарзидан розиман”, деган аҳолининг кўплиги¸ биринчи галда¸ миллатнинг архетипи билан боғлиқ. Гарчи оғир бўлса-да, ҳаётидан нолиш миллат менталитетига хос эмас.

Биз ўз таҳлилларимиз натижасида аниқлаган сабаблардан бири бу одамлар яшаётган ахборот муҳитидир. Ўзбекистонликлар ўз оммавий ахборот воситларидан олаётган ахборот уларнинг кайфиятига жиддий таъсир кўрсатган. Учинчи жиҳат эса, қиёслаш имконига боғлиқ.

Озодлик: Яъни, ўз турмуш тарзини кимгадир, масалан, ён қўшниси ёки қўшни давлатдаги замондошига қиёслаш имконими?

Олга Каменчук: Мисол учун, Россияда турмушидан норозиларнинг кўпчилиги ҳаёт даражаси баланд бўлган Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида яшайди. Розилар эса турли областларда. Муаммо шундаки, бу икки шаҳардаги аҳолида ахборот олиш имкони кенг ва улар ҳаётини Лондон, Париж билан қиёслайди. Областдагилар эса нари борса, област маркази билан қиёслаш имкони эга, холос. Яъни, бу икки ҳудудда қиёслаш нуқталари ҳар хил. Ўзбекистонда эса ҳар икки имкон жуда тор. Бу аҳолининг ўз турмуши даражасидаги хулосаси шаклланишида жуда муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

Озодлик: Аслида, сизнинг фикрингизча, Ўзбекистонда аҳолининг турмуш даражаси қандай?

Олга Каменчук: Жуда паст ва биз сўров натижалари тақдимоти бўйича ўтган матбуот анжуманида шуни таъкидладик. Яна шундай қизиқ ҳолатлар борки, мисол учун қозоғистонлик ва россияликлар ўз турмуш даражасини паст, деб баҳолаган. Аммо, давлат раҳбарини қувватлаган. Яъни, асосан, Марказий Осиё давлатларида аҳолининг кайфияти ва шахсий ҳаёти ҳақидаги қарашлари мамлакатдаги асл иқтисодий вазиятни намойиш этмаяпти. Иқтисодий аҳвол эса бу давлатларда жуда мураккаб. Ҳали айтганимдек, бу ерда гап ўз ҳаётини ким ва нима билан қиёслаш имконига эга эканликда.
XS
SM
MD
LG