Линклар

logo-print

Туркман-румин президентлари учрашди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов Ашхободда Руминия президенти Траян Басеску билан учрашди.

Руминия президенти матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, президентлар Туркманистон ва Руминия ўртасидаги энергетик ҳамкорликка йўл очиб берувчи қўшма баёнот қабул қилганлар.

Айни пайтда¸ Туркманистон апрел ойида Россияга газ етказиб берувчи қувурда портлаш рўй бергандан сўнг ўз газ қувурларини Хитой ва Эронга диверсификация қилиш уринишларини давом эттирмоқда. Туркманистон томони газ қувуридаги портлаш учун Россиянинг Газпром ширкатини айблаган.

Руминия эса Набукко газ қувури лойиҳаси иштирокчисидир. Набукко қувури Европа Иттифоқининг Россия газига бўлган қарамлигини камайтиришни кўзда тутмоқда.
XS
SM
MD
LG