Линклар

logo-print

Байденнинг Грузия сафари давом этмоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден бугун Тбилисида Грузия раҳбарияти ва мухолифати вакиллари билан учрашади. Шунингдек, Байден мамлакат парламентида чиқиш қилади.

Мулоқот арафасида президент Михаил Саакашвили истеъфосини талаб этаётган Грузия мухолифати АҚШ вице-президентидан ҳукуматга босим ўтказишни сўраган.

Чоршанба куни президент Михаил Саакашвили билан бўлган норасмий учрашувда Жозеф Байден Вашингтон Грузияни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашини айтди.

Ўз навбатида, Саакашвили Грузия ҳеч қачон Россияга таслим бўлмайди, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG