Линклар

logo-print

АҚШ Ироқ бўйича қарорини ўзгартирмайди


Вашингтонда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашув сўнгида АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар ўз мажбуриятларига содиқ эканини айтди ва бунинг тасдиғи сифатида Америка қўшинлари Ироқнинг айрим шаҳарларини тарк этганини тилга олиб ўтди.

- Қўшма Штатлар Ироқдан қўшинларини 2011 йил охирига қадар чиқариш режасига содиқдир. Ироқдаги давомли зўравонликларга қарамай, Америка қўшинлари белгиланган муддатда чиқарилади, деди АҚШ президенти Барак Обама.

Ўз навбатида, Маликий Ироқ қўшинлари яхши тайёргарликдан ўтганликларини таъкидлади.

Ироқ бош вазирига кўра, у Обама билан АҚШ-Ироқ ҳамкорлигининг барча жиҳатларини муҳокама этган.
XS
SM
MD
LG