Линклар

Бердимуҳаммедов жарроҳлик амалиётини ўтказди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ашхободда онкологик шифохонанинг очилишида қатнашди ва унинг ўзи у ерда биринчи жарроҳлик амалиётини бажарди.

Асли касби врач бўлган Бердимуҳаммедов бемор қулоғи орқасидаги безарар ўсимтани олиб ташлаган.

Президентга германиялик ва маҳаллий шифокорлар ёрдамчилик қилганлар.

Туркманистоннинг аввалги президенти Сапармурат Ниёзов даврида 15 мингга яқин тиббиёт ходими ишдан ҳайдалган ва пойтахт Ашхободдан бошқа жойдаги шифохоналарни ёпилган эди.
XS
SM
MD
LG