Линклар

logo-print

ҚСДП: овоз беришда қонунбузарликка йўл қўйилмоқда


Қирғизистон социал-демократик партияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб овоз бериш натижалари ёппасига сохталаштирилмоқда. Бюджет ташкилотлари ходимлари сайлов участкаларига ташилиб, махсус тайёрланган кабиналарда овоз беришга мажбур қилинмоқда.

Матбуот маркази бюллетенларни сайлов қутиларига тўп-тўп ташлаш ҳоллари кузатилаётгани, эрталабдан айрим сиёсий партиялар кузатувчиларига босим ўтказила бошлангани, участка сайлов комиссиялари аризаларга мутлақо эътибор қилмаётгани ҳақида хабар қилмоқда.

“Бундан шароитда сайловни легитим, деб атолмаймиз”, дея қайд этади ҚСДП матбуот хизмати.

Айни пайтда Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси ҳозиргача овоз бериш жараёнида йўл қўйилган қонунбузарликлар юзасидан ҳеч қандай ариза тушмаганини маълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG