Линклар

Сайловчиларнинг қарийб ярми овоз бериб бўлди


Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси ёйинлаган маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 12:00 гача мамлакат бўйлаб сайловчиларнинг 46,46 фоизи (1 328 127 киши) овоз бериб бўлган.

Овоз бериш жараёнида қарийб 58 фоиз билан Жалолобод вилояти сайловчилари олдинда бормоқда.

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида овоз берган сайловчилар миқдори 50 фоиздан ошган.

Овоз бериш жараёнида энг пассив ҳудудлар Бишкек шаҳри (36,09%) ва Чуй вилояти (31,28%) бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG