Линклар

Чўчқа гриппи Қозоғистонга етиб келди


Қозоғистонда уч нафар болада ўта хавфли H1N1 вируси аломатлари аниқланди.

Бу Марказий Осиё давлатлари орасида қайд этилаётган биринчи ҳолатдир.

Интерфакс агентлигининг Қозоғистон расмийларига таяниб хабар қилишича, чўчқа гриппини юқтирган болалар яқинда Буюк Британияда бўлиб қайтган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, чўчқа гриппи деб номланаётган вирус Мексикадан тарқала бошлагандан буён жаҳон бўйлаб 700дан зиёд киши мазкур вирусдан нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG