Линклар

Хориждаги сайловчилар фаол овоз бермоқда


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозиргача мамлакат ташқарисида юрган қирғизистонликларнинг 73 фоизи овоз бериб бўлган. Уларнинг 96 мингдан зиёди Россияда, 9 мингга яқини Қозоғистонда, 1000 га яқини Германияда ва 400 киши Бирлашган Араб Амирликларида овоз берган.

Овоз бериш жараёни Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам бўлиб ўтмоқда. Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Азизбек Мадмаров Қирғизистон Миллий телерадиокорпорациясида қилган чиқишида ҳозиргача Ўзбекистонда юрган 91 қирғизистонлик овоз бериб бўлганини маълум қилди. Элчининг айтишича, сайловчилар фаоллиги кечки 5-6 ларга бориб ошиши мумкин.

Сайлов кунигача Қирғизистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик идораларида овоз бериш учун 146 мингдан зиёд қирғизистонлик рўйхатдан ўтган ва улар учун элликка яқин участка ташкил этилган.

Айни пайтда Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 15:00 га қадар мамлакат бўйлаб сайловчиларнинг 61,67 фоизи (1 762 947 киши) овоз бериб бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG