Линклар

logo-print

Исландия ЕИга қўшилмоқчи


Исландия Ташқи ишлар вазири Оссур Скарпхединссон Стокҳолмда бўлиб ўтган махсус тадбир чоғида ўз давлатининг иттифоққа қўшилишга оид аризасини ЕИнинг жорий президенти Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдтга топширди.

Ўтган ҳафта Исландия парламенти 27 давлатни бирлаштирган ЕИга қўшилиш учун овоз берди.

Давом этаётган глобал молиявий бўҳрон туфайли мамлакат иқтисоди ва миллий пул бирлиги деярли сингандан сўнг Исландия ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш ҳаракатларини тезлаштириб юборди.

ЕИга аъзо бўлиш масаласи яқин келажакда Исландияда умумхалқ референдумга қўйилади.
XS
SM
MD
LG