Линклар

logo-print

Байден Саакашвили билан учрашди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден расмий Вашингтон қўвватловини тасдиқлашга қаратилган Грузия сафарини ниҳоясига етказмоқда.

Пайшанба куни Жозеф Байден Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашди. Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Грузия расмийларининг билдиришича, Саакашвили Байден билан учрашувда Грузияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва эришилган тинчлик сулҳини назорат қилиш учун айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия чегараларига америкалик кузатувчиларни юбориш масалаларини муҳокама қилган.

Ўтган йил август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Москва айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олган.

Айни пайтда АҚШ вице-президенти Грузия сафари якунида Саакашвилини авторитаризмда айблаб келаётган Грузия мухолифати вакиллари билан ҳам учрашишни режалаган.

Чоршанба куни Жозеф Байден президент Саакашвили билан норасмий мулоқот чоғида АҚШнинг Грузияни қўллаш аҳдига содиқ қолажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG