Линклар

Икки номзод сайловдан воз кечди


Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Дамир Лисовский Қирғизистондаги президентлик сайловларини бўлиб ўтган, деб ҳисоблаш мумкинлигини эълон қилди.

МСК маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 15:45 га қадар қирғизистонлик сайловчиларининг 61,89 фоизи овоз бериб бўлган.

Айни пайтда президентликка икки номзод Алмазбек Атамбаев ва Женишбек Назаралиев сайловда иштирок этишдан бош тортишларини билдирдилар.

Бишкекда якунланган қўшма матбуот анжумани чоғида ҳар иккала номзод ҳам сайлов оммавий қонунбузарликлар билан ўтаётганини таъкидлай туриб, бу сайлов легитимлиги тан олиш имконини йўққа чиқаришини қайд этдилар.

Номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий қонунбузарликлар билан ўтган сайловни машруълаштиришга уриниши оммавий норозилик намойишларини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирдилар.
XS
SM
MD
LG