Линклар

МСК сайловни легитим деб эълон қилди


Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Дамир Лисовский Қирғизистондаги президентлик сайловларини бўлиб ўтган, деб ҳисоблаш мумкинлигини эълон қилди.

МСК хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 15:45 га қадар қирғизистонлик сайловчиларининг 61,89 фоизи овоз бериб бўлган.

Айни пайтда президентликка икки номзод Алмазбек Атамбаев ва Женишбек Назаралиев сайловда иштирок этишдан бош тортишларини билдирдилар.

Бишкекда якунланган қўшма матбуот анжумани чоғида ҳар иккала номзод ҳам сайлов оммавий қонунбузарликлар билан ўтаётганини таъкидлай туриб, бу сайлов легитимлиги тан олиш имконини йўққа чиқаришини қайд этдилар.

- Бизнинг бу ҳаракатларимиз бу сохта сайловда иштирок этиш ва президент Бакиевни легитимлаштиришдан бош тортаётганимизни англатади. Президент ҳам¸ ҳукумат ҳам ноқонуний ҳисобланади. Ҳукумат ўз ҳаракатларини билан буни исботлади, деди Алмазбек Атамбаев.

Номзодлар Марказий сайлов комиссиясининг оммавий қонунбузарликлар билан ўтган сайловни машруълаштиришга уриниши оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлишидан огоҳлантирдилар.
XS
SM
MD
LG