Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:09

Эркин микрофон


Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!
Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Озодликка тингловчи ва муштарийлардан бўлаëтган қўнғироқлар¸ йўлланаëтган SMS хабарлар асносидаги суҳбатларда яна турфа мавзулар¸ турфа мулоҳаза ва истаклар жамланди.

Наманганлик Бурҳон ака ҳозирда Қозоғистонда мардикорлик қилади. У киши миллионлаб ўзбеклар Россия, Қозоғистон ва бошқа юртларда сарсон бўлиб юргани ҳақида куйиниб гапирди.

- Мен ўзим Наманганданман. Исмим Тошпўлатов Бурҳон. Четга чиқиб юриш қачонгача давом этади? Бу сарсон-саргардонликнинг нима кераги бор? Масалан¸ ўзимизда иш йўқ. Ўқишга кирай десанг ҳам пул етмайди. Пул ҳамма ëқ. Ўйланаверасиз¸ ўйланаверасиз. Тўрт-беш йилдан бери четдамиз. Мана тугаб қолар¸ ана тугаб қолар¸ деймиз. Кимга кераги бор экан бунақа юришнинг? Ҳали Қозоғистон¸ ҳали Россия¸ ҳали бошқа жой. Кимлардир Россияда қийналиб юрибди¸ дейди Бурҳон ака.

Озодлик билан суҳбат давомида Бурҳон ака, Қозоғистондан аввал Россияда ишлагани ва бир неча марта қул қилиб сотиб юборилгани, ҳозирда у ерда қолиб кетган шериклари тақдиридан ташвишда эканини ҳам қўшиб ўтади.

- Мана мен Россиядан яқинда келдим. Анча қийинчиликларни бошимиздан ўтказдик. Ундан бунга мол каби сотилиб юрдик. Бир амаллаб уйга келиб олдикда. Шерикларимиз қолган у ëқда. Уларнинг қандай аҳволда эканлигини бимайман. Эркак киши¸ ўзи айтиш керакмаску¸ кимгадир айтиши керакда шуни. Биз шу ҳолатда юрдик. Умуман биздан баттар аҳволда юрганлар ҳам бор. Кўчада ëтиб юрганлар бор. Ўзбеклар хўрда. Бир бурда нонга зор бўлган кунларимиз бўлди. Бошқалар умуман совуқда¸ қишда¸ қорда кўчада ëтибди. Ҳозир ҳам шерикларимиз қолган. Биз қўлдан келганча бир нарса қилиб чиқиб келдикку¸ билмайман уларнинг ҳоли нима кечди, дейди мардикор тингловчимиз.

Озодлик телефонига қўнғироқ қилиб¸ ўз рақамини қолдирган тингловчиларимиздан яна бири Москвада мардикорлик қилади. Карим Мамараҳимов исмли суҳбатдошимиз асли Тожикистонниг Шаҳритузидан. Россияда тожикистонликлар қийналиб қолса¸ Тожикистон элчихонасидан қандайдир ёрдам олиши мумкин, ўзбекистонлик мардикорлар эса ҳеч кимга керак эмас, дейди ўзбеклар ҳолига куюниб Карим ака.

- Мана тўрт йилдан бери Москвадаман. Мен бир базада қоровул бўлиб ишлайман. Олдимизда қурилиш ишлари кетади. Ўзбекистон¸ Тожикистондан келиб ишлайдиган болаларнинг аҳволи жуда ҳам оғирда. Олти ойлаб ойликларини ололмасдан юришади. Ҳаттоки ейишга нони йўқ. Ҳозир қандайдир ҳаяжондаман.

Олти ой ишлаб¸ бир сўм пул олмасдан шу ердан зор-зор қақшаб чиқиб кетишганини кўрдим. Мана шулар тўғрисида қурувчилар билан учрашув бўлса¸ уларнинг ҳаëтидан хабар олиб турса. Бизнинг Тожикистон элчихонаси мана шу ишларга аралашиб¸ ëрдам бериб келаëтганини эшитаяпман. Ўзим ҳам кўрдим. Ўзбекистон элчихонаси ҳам мана шундай ишларни қилса дейман.

Мен ўзим асли тожикистонликман. Шаҳритузданман. Ўзбекистонлик болалардан “Сизларга Ўзбекистоннинг элчихонаси ëрдам қиладими?” деб сўрасам¸ “Йўқ. Ҳеч кимнинг иши йўқ. Биздан хабар ҳам олмайди” дейди. Улар ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолган. Мен ўзим ўзбек бўлганлигим учун ичим ачишиб кетадида.

Мана ҳозирги кунда Москванинг Қозон вокзалида тартибсизликлар жуда кучайган. Ўзимизнинг ўзбек-тожик болалар кетаëтган болаларнинг юкларини¸ сумкаларини 50 метр жойга олиб бориш учун 1000-2000 сўм пулларини тортиб олишар экан. Бермасангиз ҳам мажбур тортиб олишар экан. Мен буни кўраяпман¸ эшитаяпман. Биз ҳам болаларни кузатгани борамизда. Мана шуларни гапирмоқчи эдим, дейди миллатдошлари тақдиридан куйиниб тожикистонлик ўзбек мардикори.

Самарқанддан қўнғироқ қилган тингловчимиз Нодирбек, бу йил олий маълумотли бўлиш илинжида ҳаракат қилаётган минглаб абитуриентлардан бири. Нодиржон икки йилдан бери Самарқанд давлат университети хорижий тиллар факультетига ҳужжат топширади. Ўтган йили давлат тестидан бир кун аввал баъзи домлалар тест калитларини сотгани боис имтиҳонга яхши тайёргарлик кўрганларнинг кўпчилиги кира олмади, бу йил ҳам шунақа ҳолат такрорланишидан ҳадиксираяпман, дейди Нодирбек.

- Менинг исмим Нодир. Мен абитуриентман. Бу йил ҳам Самарқанд давлат чет тиллар институтига ҳужжат топширганман. Бир-иккита маълумотлар сўрамоқчи эдим. Тест маркази ҳар йили жавобларни чиқариб бераяптида. Шуни бу йил ҳам чиқарадими ëки йўқми¸ шу ҳақда махсус эшиттириш...

Озодлик: Ниманинг жавобларини чиқариб бераëтган эди?

Нодир: Мана ўзлари фанлар бўйича савол тузадику. Ўшани 1 август куни x-вариант қилиб чиқариб¸ сотиб юбораяпти. Шунинг эвазига кўп тайëргарлик кўрган болалар йиқилаяпти. Кимда шу жавоблар бор бўлса¸ ўқишга кириб кетаяпти. Тайëрланиб юрган болалар унчалик ишлолмайдида. X-вариант олиб ишлайдиганларникида 35-36 тўғри жавоб чиқади. Тайëрланиб юрганлар унчалик жавоб чиқара олмайди. Шунинг эвазига кўп болалар йиқилаяпти.

Озодлик: Сиз неча йилдан бери топширасиз?

- Бу йил иккинчи йилим. Ҳозирдан болалар “сотамиз¸ у ëқ¸ бу ëқ” деяптида. “Душанба куни чиқади. Олсанг¸ 500-700 доллар” деяпти. Жуда кўп ўйинлар бўлаяптида. Масалан¸ билими кучли домлалар ëки болаларга телефон беришади ва улар телефон ëрдамида ишлаб беришади. Шунақа ўйинлар кўпроқ бўлаяптида. Ана шулар камайса¸ ўқишга билими бор болалар ўтардида. Икки-уч йил тайëргарлик кўриб юрган болалар ҳам кўп йиқилаяпти.

1 август куни имтиҳон бўлади. Шундан бир кун олдин кечаси x-вариантни чиқариб юборади. 1 август куни эрталаб соат 04.00-05.00 ларда сотиб оламан деган болаларга¸ шу билан шуғулланадиган болалар ëки домлаларга сотади. Бу нарса имтиҳон куни эрталаб тарқатилади, дейди республика тест марказидаги қонунбузарликлар боис имтиҳондан аввал ҳаяжонланаётган Нодирбек.

Нодирбек ва у каби Ўзбекистон маориф тизими¸ хусусан олий ўқув юртларига кириш жараëнидаги порахўрлик ва қонунбузарликлардан қаттиқ ташвишга тушаëтган абитуриентлар таклифини инобатга олган ҳолда¸ келажак кунларда бу муаммони атрофлича ëритишга уринамиз.

Унгача эса¸ Сиз азиз муштарий ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиз¸ атрофи-яқинингиздаги воқеалар ҳақда бизга мактуб йўлланг¸ ëхуд сим қоқинг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг ëхуд SMS хабарлари йўлланг. Қўнғироқ ва хабарларингизни кутиб қоламиз.
XS
SM
MD
LG