Линклар

Чирчиқда ҳарбий вертолёт қулади


Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича¸ ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида икки хизматчи нобуд бўлган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг миллий агнетликка маълум қилишича¸ 23 июл куни соат 9дан 5 дақиқа ўтганда Чирчиқ аэродроми ҳудудида Ўзбекистон ҳарбий- ҳаво кучларининг ўқув машғулотлари ўтказаётган Ми-24 русумдаги ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраган.

Айтилишича¸ ҳозирда авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган. Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлган ҳарбийлар яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
XS
SM
MD
LG