Линклар

logo-print

Exit poll натижалари бўйича Бакиев олдинда


“Ҳалол сайловлар учун” жамоатчилик ташкилоти томонидан ўтказилган exit poll натижаларига кўра, 23 июл куни бўлиб ўтган сайловда амалдаги президент Қурмонбек Бакиев олдинда бораяпти.

Ташкилот вакили Тўрўбек Пратовга кўра, Бакиев учун 70 фоизга яқин сайловчи овоз берган.

- Ундан кейин 11-12 фоиз билан Алмазбек Атамбаев бормоқда. Ҳамма номзодларга қарши 10 фоиз, Темир Сариев учун 7 фоиз, Женишбек Назаралиев учун 0,9 фоиз, Нурлан Мўтуев учун 0,3 фоиз, Тўқтайим Уметалиева учун эса 0,1 фоиз сайловчи овоз берган, деди Тўрўбек Пратов.

“Ҳалол сайловлар учун” ташкилоти вакилининг қайд этишича, сўровда 97 минг 782 киши иштирок этган.

- Сўралганларнинг 25 фоизи еxit poll да иштирок этишдан бош тортдилар. Сўровни бутун республика бўйлаб мингта интервьюер 500 та сайлов участкасида олиб борган, дея қўшимча қилди Тўрўбек Пратов.
XS
SM
MD
LG